Сайёр қабуллар давом этмоқда

admin | 10-04-2019 | 2578

Сайёр қабуллар давом этмоқда 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабул Урганч тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 10 апрель куни туманнинг “Боқайлар” маҳалласидаги касб-ҳунар коллежи биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан зиёд фуқаро иштирок этди ва улардан жами 22 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ҳамда тиббий хизматдан фойдаланишда имтиёзга эга бўлиш каби масалалардан иборат бўлди. Аҳоли мурожаатларини инобатга олган ҳолда туманнинг “Қиёт” ва “Боқайлар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи асосий автомобиль йўлларининг бир қисмида шу куннинг ўзида жорий таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Урганч тумани Ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан навбатдаги сайёр қабул 2019 йил 17 апрель куни соат 11:00да Урганч шаҳри “Тозабоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-хунар коллежи биносида бўлиб ўтади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими



Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй