Мусобақа ғолиблари аниқланди

admin | 20-04-2019 | 1577

Мусобақа ғолиблари аниқланди

Ички ишлар органлари ходимлари ўз хизмат вазифаларини тўлақонли бажаришлари учун улардан касбий билимларни пухта эгаллашлик билан бир қаторда жисмонан етук бўлишлари ҳам талаб этилади.

Ана шу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида турли спорт мусобақаларини ўтказилиши анъанага айланган.

 Албатта, “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти спорт мусобақаларини ўтказиш борасида бошчилик қилиб келмоқда.

2019 йилнинг 19-20 апрель кунлари Хоразм вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича бўлиб ўтган мусобақада Хоразм вилояти ИИБ аппарати, вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, 11-сонли тергов ҳибсхонаси ходимларидан иборат жами 6 та терма жамоа ўзаро куч синашдилар.

Муросасиз ўтган баҳслар якунларига кўра вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, вилоят ИИБ аппарати ва 11-сонли тергов ҳибсхонаси терма жамоалари фахрли 2 ва 3-ўринларни банд этишди.

Мусобақа ғолиблари “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан кубок, диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


(расмда мусобақада ғолибликни қўлга киритган терма жамоалар)


 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй