Рухсатнома ва велосипедлар топширилди

admin | 07-05-2019 | 2363

Рухсатнома ва велосипедлар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, уларга иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари сақлаб қолинган ҳолда, бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимларини жорий этиш ҳамда уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатиш учун шахсий жавобгарлик юклатиш белгиланган эди.

 Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг 2019 йил 2 майдаги буйруғига асосан Хоразм вилоятидаги 512 та маҳаллаларда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари (кейинги ўринларда профилактика инспекторларининг ёрдамчилари деб аталади) лавозимлари тўлиқ жамланди.

Вилоятдаги профилактика инспекторларининг ёрдамчилари лавозимларига эълон қилинган танловда ҳар бир лавозим учун камида 2-3 тадан номзодлар иштирок этганлиги боис мазкур лавозимларни жисмонан соғлом, маънан етук, энг асосийси фидойи, Ватанига ва халқига садоқатли бўлган ёшлар билан жамлашга эришилди. Уларнинг барчаси намунавий хизмат кийим бошлари (кўйлак ва кепка) билан таъминландилар.

2019 йилнинг 7 май куни Хоразм вилояти ИИБ да Урганч шаҳри, Ҳазорасп ва Гурлан туманлари ИИБ профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига тегишли рухсатномаларни топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов иштирок этди ва профилактика инспекторларининг ёрдамчилари лавозимида ўз хизмат фаолиятини бошлаган ёшларга муқаддас халқимизга хизмат қилишдек шарафли ишларида муваффақиятлар тилади.

Шундан кейин профилактика инспекторларига хизмат рухсатномалари ва маҳаллий Ҳокимликлар томонидан хизматда фойдаланиш учун ажратилган велосипедлар тантанали равишда топширилди.




подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй