Синовдан юксалишга қатъий қадам

admin | 11-05-2019 | 3098

Синовдан юксалишга қатъий қадам 

Хоразм вилояти ИИБ ва Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши томонидан ички ишлар органлари Пробация хизмати назорати остида турган шахсларни ижтимоий мослашувини таъминлаш, муайян касб-ҳунарга эга бўлмаганларини касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, бу тоифадаги шахслар томонидан келгусида ҳуқуқбузарлик ва қайта жиноятлар содир этилишини олдини олиш борасида ўзаро ҳамкорликда 2019 йилнинг 11 май куни Урганч шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида “Синовдан юксалишга қатъий қадам” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотга бугунги кунда вилоят ИИБ пробация хизмати назорати остида турган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида суд залидан озод этилган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари асосида афв этилган ёшлар таклиф қилинди.

Мулоқотни ўтказишдан мақсад ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва тўгаракларга жалб қилиш орқали улар томонидан такрор жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олишдир.

Давлат ва жамоат ташкилотлари масъул вакиллари иштирокида амалга оширилган мазкур “Очиқ мулоқот”да 24 нафар ёшлар турли масалаларда мурожаат қилдилар. Уларнинг муаммолари мутахассислар томонидан ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.  

Шунингдек, тадбир якунида ташкил этилган вилоятдаги бўш (вакант) ишчи ўринлари меҳнат ярмаркасида ёшлар ўзларининг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда иш берувчилар билан ўзаро мехнат шартномасини туздилар.

 

                                                                                                                                                                                                                                   подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими   

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй