Муаммоларга ечим топилмоқда

admin | 28-05-2019 | 3489

Муаммоларга ечим топилмоқда 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Рахмановнинг навбатдаги сайёр қабули Гурлан тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 28 май куни тумандаги  9-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан зиёд фуқаро иштирок этди ва улардан жами 22 та мурожаат келиб тушди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди. 

 Жумладан, бир нафарнинг биометрик паспорт олиш масаласида қилган мурожаати мутасадди ходимларнинг ёрдами билан шу куннинг ўзида ижобий ечимини топди ва унга биометрик паспорт расмийлаштирилди. Бундан ташқари доимий иш ўрнига эга бўлиш масаласи фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ўрганилиб, 2 нафар фуқаро ўзининг мутахассислиги бўйича доимий иш билан таъминланди. Шу билан биргаликда фуқароларнинг аҳоли ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш каби масалалардан иборат мурожаатлари юзасидан сайёр қабулда иштирок этган Гурлан тумани ҳокимлиги ва тумандаги ижтимоий-коммунал соҳа раҳбарлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ва ижро муддатлари белгилаб олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй