Инспектор ёрдамчиларига скутер ва велосипедлар топширилди

admin | 03-06-2019 | 1667

Инспектор ёрдамчиларига скутер ва велосипедлар топширилди 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари тўлиғича муносиб номзодлар билан жамланганлиги ва вилоятнинг Урганч шаҳри ҳамда Ҳазорасп ва Гурлан туманларида хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларига маҳаллий ҳокимликларнинг ҳомийлиги асосида велосипедлар топширилганлиги тўғрисида илгари ҳабар берган эдик.

2019 йилнинг 3 июнь куни Хива шаҳар ҳоқимлигининг ҳомийлиги асосида ажратилган 3 та скутер ва 18 та велосипед Хива шаҳар ИИБ профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига топширилди. “Ичон қалъа” музей қўриқхонаси ва унга ёндош маҳаллаларда хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига хизматда фойдаланиш учун скетурларнинг ажратилиши уларни моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги илк амалиётдир.

Скутер ва велосипедларни топширишга бағишланган тантанали тадбирда иштирок этган Хива шаҳар Ҳокими шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш ва такомиллаштириш мақсадида шаҳардаги  мавжуд 21 та маҳаллаларда хизмат олиб борувчи профилактика инспекторларининг ёрдамчиларини босқичма-босқич тўлиқ скутерлар билан таъминлаш белгилаб олинганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек вилоятнинг Қўшкўпир туманида ҳам ички ишлар органлари профилактика инспекториларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича 50 нафар ёрдамчиларига маҳаллий ҳокимлик ҳомийлиги асосида  велосипедлар топширилди. 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй