Қинғир ниятли харидор

admin | 08-06-2019 | 3618

Қинғир ниятли харидор 

Дўконнинг эшиги барча учун очиқ, у ерга кирган шахс харидор ҳисобланиб, дўкондаги ўзига зарур бўлган буюм ёки ашёни ҳақини тўлаш эвазига сотиб олиши мумкин...

Урганч шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Қ.С. ҳам 2019 йилнинг 28 май куни соат 10:00 ларда, Урганч шаҳридаги уяли телефонлар савдоси билан шуғулланувчи дўконга харидор сифатида киради. Аммо ичкарига киргач растада сотувга қўйилган сўнгги русумдаги телефонларни кўриб нияти бузилади.

Дўкондаги харидорларнинг кўплиги ва сотувчининг улар билан овора бўлиб турганлигидан фойдаланган Қ.С. растада турган ҳар бирининг сотилиш баҳоси 22 000 000 сўм бўлган жами учта уяли телефон аппаратини пинҳона равишда чўнтагига жойлаб, секингина дўконни тарк этган.

Растадаги уяли телефонларнинг йўқолиб қолганлигини билган сотувчининг ички ишлар бўлимига қилган мурожаати асосида олиб борилган суриштувлар жараёнида қинғир ниятли харидор шу куннинг ўзида ушланди ва у ўғирлик йўли билан қўлга киритган уяли телефон аппаратлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй