Аёллик номига доғ туширди.

admin | 07-06-2017 | 23647

Аёллик номига доғ туширди.

Урганч туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган А.Рўзметова 2017 йил 5 июнь куни томорқасида етиштирган меваларни сотиш учун Урганч марказий деҳқон бозорига келган эди. Унинг савдоси шу қадар юришиб кетдики, ҳатто ёнида турган сумкасидан номаълум шахс 200 000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини сезмай қолди.

Ҳайриятки, бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХ батальони ходимларининг хушёрлиги натижасида ўғирликни содир қилган шахс ашёвий далил билан ушланди. Ажабланарлиси шуки, ушбу ўғирликни содир этган шахс, 32 ёшни қаршилаган Д.Н. исмли аёл эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй