ЛИЦЕЙНИНГ ИЛК ҚАЛДИРҒОЧЛАРИ

admin | 02-07-2019 | 2786

ЛИЦЕЙНИНГ ИЛК ҚАЛДИРҒОЧЛАРИ

 

Дунё иморатлари ичида энг улуғи таълим даргоҳидир. Бу ерда минг-минглаб ёшлар билим олишади, 

касб-ҳунар эгаллашади, ҳаёт сабоқларини ўрганишади. Ана шундан сўнггина мустақил ҳаётга қадам қўйишади.

 

   


Яқинда ИИВ Хоразм академик лицейида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирни академик лицей директори, подполковник Рўзибой Машарипов очиб, мамлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун барча зарур шароитлар яратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбирда ички ишлар органлари фахрийлари, истеъфодаги полковниклар Рустам Рахимов, Илмир Ҳамидуллин, истеъфодаги майор Комилжон Тожиев ҳамда ота-оналар сўзга чиқиб, академик лицейни муваффақиятли тамомлаётган илк қалдирғочларни мустақил ҳаётга қадам қўяётгани билан самимий қутлашди ва уларга оқ йўл тилашди.

   Шундан сўнг академик лицей майдонида саф тортишган битирувчиларга диплом топшириш маросими бошланди. Тадбирда 168 нафар йигит-қизларга Хоразм академик лицейи битирувчиси дипломлари тантанали равишда топширилди.

   -Бугун мен учун ниҳоятда ҳаяжонли кун,-дейди Хоразм академик лицейи битирувчиси Фарида Султонова.-Ушбу нуфузли билим даргоҳини имтиёзли диплом билан тамомлар эканман, зиммамиздаги вазифа нечоғлик масъулиятли эканлигини чуқур ҳис қилаяпман. Биз бу ерда олган билим ва кўникмаларимизни юртимиз олийгоҳларида янада бойитиб, зиммамизга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажаришга, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга астойдил ҳаракат қиламиз.

  Ўз ихтисослиги бўйича чуқур билим ва касбий кўникмага эга бўлган бу ёшлар юртимизнинг чинакам посбонлари бўлишига ишончимиз комил.

 

                                                                              Худойберган ЖАББОРОВ

                                                                                    “Postda” мухбири.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй