Сандиқни тинтиган кимса

admin | 04-07-2019 | 1153

Сандиқни тинтиган кимса 

 

“Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик” деган пурмаъно нақлни эшитмаган ёки ўқимаган инсон бўлмаса керак. Қўшкўпир туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, Х.Р. ҳам юқоридаги ҳикматни эшитган бўлсада, кундалик ҳаётида унга амал қилишни истамади.

2019 йилнинг 3 июль кунига ўтар кечаси Қўшкўпир туманининг “Шихобод” маҳалласидаги уйлар оралаб ўтиб бораётган Х.Р.нинг эътиборини фуқаро К.Жонибекга тегишли уйда чироқ ёнмай турганлиги тортди. Уйда бирор кимса йўқлигини, уй эшигини тақиллатиб текшириб кўрган Х.Р дераза орқали кириб, сандиқ ичида турган 1 200 000 сўм пулни олиб, хонадонни тарк этди.

Меҳмондорчиликдан қайтган уй эгалари хонадондаги тартибсизликни кўриб ва сандиқ ичидаги пуллари йўқлигини билиб, туман ички ишлар бўлимига хабар беришди.

Тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан ҳодиса жойи синчковлик билан кўздан кечирилди. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ўғирлик жинояти бир сутка ичида фош этилди. Шундай бўлсада Х.Р. ўғирлик йўли билан қўлга киритган пулларнинг бир қисмини кайфу-сафога сарфлашга улгурган экан, унининг ёнидан 460 000 сўм ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй