Улфатчилик жанжал билан тугади

admin | 05-07-2019 | 2824

Улфатчилик жанжал билан тугади 

Ёз мавсуми келиши билан барча инсонлар табиат қўйнида дам олишни ҳоҳлайди. Бу албатта яхши, аммо табиат қўйнида дам олиб, ҳордиқ чиқаришнинг ҳам ўзига яраша тартиб-қоидаси мавжуд.

Хива шаҳрида яшовчи қўшнилар, 1988 йилда туғилган А.Ж. ва 1976 йилда туғилган Д.Ж. лар ҳам 2019 йилнинг 1 июль куни Хива тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал бўйида улфатчилик қилиб, ҳордиқ чиқаришга келишиб оладилар. Улар дастурхон “кўрки” бўлади деб ҳисоблаган спиртли ичимликлар истеъмол қилинганидан кейин қадрдон қўшниларнинг орасига “совуқчилик” тушди, иккаласининг ҳам сиркаси сув кўтармай қолди. Даҳанаки жанг қўшнилардан 43 ёшлисининг жағи синиши, 31 ёшлисига эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиши билан якун топди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй