admin | 05-07-2019 | 3181
Ёз мавсуми келиши билан барча инсонлар табиат қўйнида
дам олишни ҳоҳлайди. Бу албатта яхши, аммо табиат қўйнида дам олиб, ҳордиқ
чиқаришнинг ҳам ўзига яраша тартиб-қоидаси мавжуд.
Хива шаҳрида яшовчи қўшнилар, 1988 йилда туғилган
А.Ж. ва 1976 йилда туғилган Д.Ж. лар ҳам 2019 йилнинг 1 июль куни Хива тумани
ҳудудидан оқиб ўтувчи канал бўйида улфатчилик қилиб, ҳордиқ чиқаришга келишиб
оладилар. Улар дастурхон “кўрки” бўлади деб ҳисоблаган спиртли ичимликлар истеъмол
қилинганидан кейин қадрдон қўшниларнинг орасига “совуқчилик” тушди, иккаласининг
ҳам сиркаси сув кўтармай қолди. Даҳанаки жанг қўшнилардан 43 ёшлисининг жағи
синиши, 31 ёшлисига эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 105-моддаси
1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиши билан якун топди.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар