admin | 07-07-2019 | 9468
Кимдир сизга фоизсиз ёки жуда кам фоизларда кредит
олишингизда ёки бирор-бир техникаларни ҳарид қилишингизда ўзининг ёрдамини
таклиф қилдими, албатта унинг таклифи тўғрисида мутаҳассис ёки ҳуқуқшунос билан
маслаҳатлашинг, зеро олинган юридик ёрдам сизни келгусида турли
оворагарчиликлардан сақлайди.
Урганч шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган С.Ш.
автомашина сотиб олиш учун яхши ният билан маблағ жамғарди. У жамғармасидаги
маблағига битта автомашина сотиб олиши мумкин эди, аммо шу пулига учта
автомашинани кредит эвазига сотиб олишни ният қилди.
Унга бу борада ўз ёрдамини таклиф этувчи “ҳожатбарор”
ҳам топила қолди. Шовот туманида яшовчи, 1970
йилда туғилган, Н.А. исмли аёл 2019 йилнинг январь ойида Урганчлик танишининг
уйида С.Ш. билан учрашиб унга иккита “Кобальт” ва битта “Спарк”
автомашиналарини ҳеч қандай фоизларсиз кредит эвазига олиб беришини ваъда
қилиб, олдиндан амалга ошириладиган тўлов ва “хизмат ҳақи” эвазига ҳисоблаб
жами 44 000 000 сўм пулини қўлга киритади.
Орадан ўтган вақт давомида “ҳожатбарор”дан ҳар гал турли
баҳоналарни эшитган С.Ш. қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришганлигини англаб етди ва ички
ишлар органларига мурожаат қилди.
Олиб борилган суриштирувлардан кейин Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят
иши қўзғатилди.
Янгиликлар