Балли “Ёш ҳайдовчилар”

admin | 10-07-2019 | 2659

Балли  “Ёш ҳайдовчилар”

  

Ҳар йили умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Яшил чироқ” мусобақасининг бу галги республика финал босқичи 2019 йилнинг 7-9 июль кунлари Сурхондарё вилоятининг Узун туманида бўлиб ўтди.

Унда мусобақанинг Хоразм вилояти босқичида ғолибликни қўлга киритган Урганч шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6 нафар ўқувчиларидан ташкил топган  “Ёш ҳайдовчилар” гуруҳи ҳам фаол иштирок этди.

Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва вилоят халқ таълими бошқармаси мутасадди ходимлари иштирокида мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрган Хоразмлик ўқувчи ёшлар барча шартларда ўзларининг билим ва кўникмаларини намойиш этиб, иштирокчилар ва ҳакамларнинг олқишига сазавор бўлишди ҳамда якунда фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ўқувчи ёшлар, уларга ҳамроҳлик қилган ота-оналари ва жамоани мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори капитан М.Бердиевлар  2019 йилнинг 10 июль куни Урганч шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ховлисида вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, 5-сонли умумий ўрта таълим  мактабининг бир гуруҳ  ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тантанали равишда кутиб олинди ва уларни қўлга киритилган муваффақиятлари билан яна бир бор қутлашиб бошқарманинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширишди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй