Қайинакасининг қотилига айланган куёв

admin | 15-07-2019 | 1396

Қайинакасининг қотилига айланган куёв 

Спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш нафақат инсоннинг соғлигига, балки унинг жамиятдаги обрў-эътиборига ҳам жиддий путур етказишини бугунги кунда панд-насиҳат сифатида эслатишга ҳожат йўқ, чунки спиртли ичимликларга ружу қўйган шахсларнинг тақдири аянчли якун топганини кўпчилик инсонлар кундалик ҳаётда кўриб гувоҳи бўлишган.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган М.Д. 2019 йил 14 июль куни ўз уйига қайинакалари,  1972 йилда туғилган С.Э. ва 1974 йилда туғилган С.А. ларни зиёфатга таклиф қилиб, уларни турли нозу-неъмат ва спиртли ичимликлар билан сийлайди. Зиёфатда истеъмол қилинган спиртли ичимликларнинг миқдори ортиб боргани сайин куёв ва қайинакалар ўртасидаги самимийлик ўрнини нафрат ва ғазаб эгаллаб бораверди. Дастлабки илиқ қадаҳ сўзлари ўрнини ўзаро ҳақорат ва даҳанаки жанжал эгаллади. Олишувда ўзини ёлғиз сезган куёв 45 ёшни қаршилаган қайнакаси С.А.нинг кўксига ошхона пичоғини санчади ва қайинака олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй