Қариси бор уй - париси бор уй

admin | 08-06-2017 | 15650

Қариси бор уй - париси бор уй

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган Дастурга асосан, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари шаҳар ва туманларга чиқиб маҳаллаларнинг кайвони онахонлари ва обрў-эътиборга эга отахонлари билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

Учрашувларга маҳаллаларда ўз ўрни, ўз сўзига эга бўлган, обрў-эътиборли отахонлар ва кайвони онахонлар таклиф қилиниб, улардан маҳаллалардаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашда ўзларининг ҳаётий бой тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда маслаҳатлар бериш орқали профилактика инспекторига кўмаклашиш сўралди. Халқимизда “Қари билганни - пари билмас”, “Қариси бор уйнинг - париси бор”, деган пурмаъно ҳикматлар бежиз ишлатилмайди.

Учрашувларда сўзга чиққан онахон ва отахонлар ўзларига қаратилган эътибор, билдирилган ишончдан бениҳоя мамнун бўлганликларини, ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада жиноятчиликни жиловлашда, ҳуқуқбузарликка қарши курашда, айниқса оила-турмуш доирасида ҳамда қўни-қўшнилар ўртасида бўладиган низоларни ижобий ҳал қилишда профилактика инспекторларига ҳар томонлама беғараз ёрдам беришларини таъкидлаб ўтдилар.

Ҳақиқатдан ҳам, диёримизда азал-азалдан бир болага етти махалла ота-оналик қилиб келган. Халқимиз, “Қўшнинг тинч - сен тинч” иборасини ўзининг ҳаёт синовидан ўтказган.

Ишончимиз комилки, обрў-эътиборли отахонлар ва кайвони онахонларнинг профилактика инспекторлари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни қисқа муддатда кескин камайишига эришишда муҳим омил бўлади. 

  

                                                                      Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй