Гиёҳфурушлар фош этилди

admin | 09-08-2019 | 1902

Гиёҳфурушлар фош этилди

 

2019 йилнинг 1 май кунидан 30 июнь кунига қадар республикамиз бўйлаб бошланган “Қорадори-2019” тезкор-профилактик тадбирининг биринчи босқичи бўлиб ўтганлигини ва бу даврда тезкор тадбирлар тўғрисида хабар берган эдик.

2019 йил 1 август кунидан ушбу тезкор-профилактик тадбирнинг иккинчи босқичи старт олди.

Икки ой давом этадиган ушбу тезкор-профилактик тадбирда ҳам биринчи босқичида бўлгани каби асосий эътибор гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш билан боғлиқ жиноятларни фош этишга қаратилади.

Бу борада Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан 2019 йил 6 август куни олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, шу туманда яшовчи, 1975 йилда туғилган, И.Д.  уйининг омборхонасида 98,85 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб қўйганлиги фош этилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан 2019 йилнинг 5 август куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Урганч шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган С.М. Урганч тумани ҳудудида 1,04 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 870 000 сўмга сотаётган пайтида жиноят устида қўлга олинди. Шундан кейин унинг бошқарувидаги автомашина салони кўздан кечирилганида эса 0,17 грамм ана шу турдаги “заҳри қотил”дан сақлаб қўйганлиги аниқланди. Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй