admin | 08-06-2017 | 27118
Янгиариқ туманида яшаган, 1989 йилда туғилган Х.Ш. Боғот туманнинг Найман қишлоғидан оқиб ўтувчи зовурдан балиқ овлаш учун қатъий тақиқланган усулдан фойдаланишга харакат қилди. Яъни у қўлбола усулда тайёрланган мосламалардан фойдаланиб электр энергияси ёрдамида балиқ овлашга уринган пайтида эҳтиётсизлиги натижасида электр токи тортиб қолиши натижасида вафот этди.
Ҳурматли юртдошлар, балиқ овлаш вақтида тақиқланган усуллардан, яъни электр энергиясидан ёки турли қўлбола портловчи моддалардан фойдаланиш оғир оқибатларга олиб келишини унутмайлик.
Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими
Янгиликлар