Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва жойида ҳал этиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2017 йил 22 сентябрдаги шахсий таркиб бўйича буйруғига асосан Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидаги айрим лавозимларга янги ходимлар тайинланди.
Хоразм вилояти ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг 120 нафарига хизмат уйлари ва шахсий “Матиз” автомашинаси калитларини топшириш ҳамда профилактика инспекторларининг тантанали равишда қасамёд қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди.
Жиноят содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрган шахс ушланди.
Боғот туманида гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган шахснинг қилмиши фош этилди.
Тезкор тадбир жараёнида қўлга олинган ноқонуний валютафурушга тегишли автомашина салонидан гиёҳвандлик воситаси топилди.
Урганч шаҳрида 2015 йилнинг апрель ойида содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
Нафақахўрнинг 80 000 000 сўмдан ортиқ пулларини алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар аёлнинг қилмиши фош этилди.
2017 йил 19 сентябрь куни вилоят ҳудудида фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Шовот туманида ноқонуний валютафурушлик билан шуғулланган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди
Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган 5 нафар шахснинг жазоси оғирроқ турига алмаштирилди.
Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Гурлан туманида гиёҳфурушлик билан шуғулланувчи гуруҳ қўлга олинди.
Хоразм вилояти ИИБда нафақага кузатиш тадбири бўлиб ўтди.