Устозларга эхтиром

admin | 30-09-2019 | 950

Устозларга эхтиром 

 

Халқимиз “устоз отадек улуғ” деган пурмаъно нақлни кундалик ҳаётида кўп бора ишлатади. Устоз ва ота ибораларини бир-бирига боғлиқлигини турлича таърифлаш мумкин. Шулардан бири сифатида “ота фарзандни кўкдан ерга олиб тушган бўлса, устоз ушбу фарзандни ўзининг таълим-тарбияси билан ердан кўкка олиб чиқади” десак муболаға бўлмайди.

Анашу ҳақиқатни теран англаган ҳолда юртимизда ўқитувчи ва мураббийларга нисбатан кўрсатилаётган эҳтиром йилдан-йилга ортиб бормоқда. Уларнинг фидокорона меҳнатлари бугунги кунда муносиб қадрланмоқда.

Барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органларида ҳам устоз-мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. Ёш авлодда хизмат кўникмаларини шакллантиришда бой иш ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган ходимлар ҳамда фахрийларнинг панд-насиҳатлари алоҳида таҳсинга сазавордир.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ да бўлиб ўтган тантанали тадбирга юртимизда тинчлик осойишталикни таъминлаш билан бир қаторда, ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳам ўзларининг беминнат ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар ходимлари ва узоқ йиллар соҳада хизмат қилган фахрийлар таклиф этилдилар.

Тантанали тадбирни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов табрик сўзи билан очиб берди.




Шундан кейин бир гуруҳ ходимлар ва тантанали тадбирга таклиф этилган фахрийларга бошқарманинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.


Тадбирга сўзга чиққанлар, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни сўзсиз амалга оширилишида ўзларининг бор куч ва билимлари ҳамда салоҳиятларини асло аямасликларини таъкидлаб ўтдилар.


подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй