Кексалари қадр топган юрт

admin | 07-10-2019 | 218

Кексалари қадр топган юрт 

 

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов айни кунларда мамлакатимизда кенг нишонланаётган “Кексалар хафталиги” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида 2019 йил 4 октябрь куни Ҳазорасп тумани фольклор театри биносида узоқ йиллар ички ишлар органлари хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган, Ҳазорасп ва Боғот туманларида яшовчи бир гуруҳ соҳа фахрийлари билан учрашди.

Тан олиш керакки, ушбу учрашувга ташриф буюрган, юрт тинчлиги учун анча йиллар елкама-елка хизмат қилган собиқ ҳамкасблар нафақага чиқишганидан кейин бир-бирларини узоқ вақтлардан буён юзма-юз кўрмаганликлари, уларнинг бир-бирларини қучоқ очиб кўришиб, дилдан суҳбатлашаётганларида, айримларининг кўзидан чиққан қувонч ёшларида аниқ кўриниб турди.

Соҳа фахрийлари билан уюштирилган учрашувни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов кириш сўзи билан очиб берди.


Ўзаро самимий руҳда ўтган учрашувда бугунги кунда вилоятда ички ишлар органларининг фахрий пенсионерларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар савол-жавоб асосида таҳлил этилди.

Йиғилиш якунида соҳа фахрийларининг ҳохиш истакларини инобатга олиб, ҳамда фахрийлар ва амалдаги ички ишлар ходимларининг узвий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида фахрийлар кенгашининг раислари алоҳида учун хизмат хоналарини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, бой ҳаётий ва иш тажрибасига эга бўлган фахрийларнинг ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги тажрибалари келгуси фаолият учун тавсиявий тарзда қабул қилинди.

Фахрийлар билан бўлган учрашув бир пиёла чой устида давом эттирилди. Анъанага кўра дастурхонга ош тортилди. Мумтоз куй ва қўшиқлар дилларга шодлик улашди.

Якунда куръон тиловот қилиниб, хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг руҳига дуо қилинди.

Шунингдек шу куни вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов Ҳазарасп тумани ИИБ бошлиғига бириктирилган сектор ҳудудидаги далаларда етиштирилган пахта ҳосили ва унинг терими билан бевосита танишиш мақсадида пахта далаларига ташриф буюриб, теримчилар билан уларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиш учун дилдан суҳбатлашди ва уларга пахта теримида фаол иштирок этаётганликлари учун ички ишлар бошқармаси номидан совғаларни топширди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй