Ер кимники...?!

admin | 12-10-2019 | 453

Ер кимники...?!

 

Икки қўшни ер талашиб ўзаро низолашаётган экан, биринчиси “бу ер меники” деса, иккинчиси "меним ерим" деркан. Шунда улар талашаётган ер бўлса “аслида иккаланг ҳам меникисизлар” деган экан.

Мақола бошида ушбу ривоятни бежиз келтириб ўтмадик, Гурлан туманининг Деҳқонобод маҳалласида яшовчи икки қўшни ўртасида келиб чиққан низо ҳам ер масаласи билан боғлиқ.

2019 йилнинг 7 сентябрь куни, “ер талашган” қўшнилар, 1972 йилда туғилган Ф.А. ва 1963 йилда туғилган М.А.лар ушбу масалани қонуний йўл билан ҳал қилиш ўрнига, бир-бирига “ким кучли” эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишди.

Қўшнилар ўртасидаги низо Ф.А.нинг ўзидан 10 ёш катта бўлган М.А.нинг биқинига пичоқ санчиши билан ниҳоясига етди.

Якунда “пичоқбоз” қўшнига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй