Бостирма тагидаги гиёҳвандлик воситалари

admin | 12-10-2019 | 411

Бостирма тагидаги гиёҳвандлик воситалари 

 

2019 йилнинг 3 сентябрь куни, Гурлан тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган маълумотларга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида, туманнинг “Тозаёрғон” маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган, фуқаро С.Б. нинг уйи ва ёрдамчи хўжаликларида тинтув ўтказилди.

Ушбу тинтув жараёнида, нафақат ички ишлар бўлимига келиб тушган маълумотлар ўз тасдиғини топди, шу билан биргаликда, бу тўғрисида эшитган-кўрган одамнинг ҳайратини оширадиган ҳолатга гувоҳ бўлинди.   

Гап шундаки, 35 ёшни қаршилаган ушбу хонадон соҳиби, гаражининг том бостирмаси тагида, гиёҳвандлик воситаси ҳисобланувчи “каннабис” ўсимлигини ғамлаб қўйган экан. Ҳа-ҳа тўғри ўқидингиз, сақлаб эмас, ғамлаб қўйган экан. Одатда ғамлаб ибораси қорамоллар учун қиш мавсумига ғамлаб қўйиладиган ўт-ўланларга нисбатан ишлатилади. Ушбу “қаҳрамонимиз”  бостирма тагида ғамлаб қўйган 31 туп “каннабис” ўсимлиги тарозига тортиб кўрилганида қарийб юз килограмм тош босди.

Ушбу гиёҳвандлик воситалари қайси мавсум учун, нима мақсадда ғамлаб қўйилганлигига, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жинояти ишининг тергови жараёнида аниқлик киритилади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими   


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй