Халқ билан мулоқотда янгича ёндашув

admin | 16-10-2019 | 247

Халқ билан мулоқотда янгича ёндашув 

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Хонқа тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 15 октябрь куни туман марказидаги мусиқа мактаби биноси бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафарга яқин фуқаро иштирок этди ва улардан жами йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди. 

Сайёр қабул жараёнида бир нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.

Туманга сайёр қабул ўтказиш мақсадида ташриф буюрган вилоят ИИБ бошлиғи шу туманда яшовчи, бугунги кунда табаррук 90 ёшни қаршилаган истеъфодаги майор Маматжон ота Рахманов хонадонида бўлди. Маматжон ота Рахманов ўз умрининг қарийб 40 йилини ички ишлар органлари фаолияти билан боғлаган, тергов ва профилактика йўналишларида хизмат қилган. Генерал-майор Д.А.Назармухамедов Маматжон отани соҳа фахрийси сифатида яқинлашиб келаётган 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан муборак этиб, унга бошқарма томонидан ажратилган совғаларни топширди. Учрашув самимий сухбатларга уланиб кетди.

Вилоят ИИБ бошлиғи шу куни Хонқа туманида жойлашган 50 ўринга мўлжалланган HOUSPISга ташриф буюрди. Асосан онкологок касалликлардан азият чеккан ёлғиз яшовчи кекса ёшдаги фуқароларни  ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур муассасада бугунги кунда 20  нафарга яқин шахслар тиббий муолажа олмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир беморнинг олдига кириб, улардан ҳол-ахвол сўради.

Ташриф якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан муассасага телевизор совға қилинди.   

Айни кунларда юртимизда пахта йиғим-терими қизғин паллага кирганлигини инобатга олган ҳолда, кейин вилоят ИИБ бошлиғи тумандаги пахта йиғим теримида иштирок этаётган фуқароларнинг мурожаатларини бевосита тинглаш учун пахта даласига ташриф буюрди.

Дала майдонига келиб фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, албатта бугунги кунда мутасадди раҳбарларнинг халқ дарду-ташвиши билан ишлаб, яшаб келаётганлигидан далолатдир. Пахта йиғим-теримида иштирок этаётган фуқароларнинг мурожаати суюлтирилган газ етказиб берилиши билан боғлиқ бўлди ва уларнинг бу мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Учрашув якунида пахта теримида фаоллик кўрсатиб келаётган илғор теримчилардан бир гуруҳига совғалар топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй