Бир-биримиздан меҳрни дариғ тутмайлик

admin | 24-10-2019 | 253

Бир-биримиздан меҳрни дариғ тутмайлик

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Хива тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 22 октябрь куни туманнинг Шомохулум маҳалласида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди ва улардан жами ўттизга яқин  мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Бу гал сайёр қабулни ўтказишга ўзгача ёндашилди. Яъни сайёр қабул ўтказиладиган жойда аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ва мехнат ярмаркаси ҳам ташкил этилганлиги кўпчилик учун қулайлик яратди.

Туманга сайёр қабул ўтказиш мақсадида ташриф буюрган вилоят ИИБ бошлиғи бу гал Хива тумани сектор раҳбарлари ҳамрохлигида, Хива шаҳрининг Космаобод маҳалласида яшовчи, ички ишлар органлари фахрийси, иккинчи гуруҳ ногирони, истеъфодаги подполковник Одилбек ака Матрасулов хонадонада бўлди. Одилбек ака Матрасулов узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган. Генерал-майор Д.А.Назармухамедов Одилбек акани соҳа фахрийси сифатида яқинлашиб келаётган 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан муборак этиб, унга бошқарма томонидан ажратилган совғаларни топширди. Учрашув самимий сухбатларга уланиб кетди.

Вилоят ИИБ бошлиғи шу куни Хива туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйига ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли мазкур тиббиёт муассасасида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафардан зиёд беморлар яшаб, муолажа олиб келмоқдалар.

Вилоят ИИБ бошлиғи ҳар бир даволанувчининг олдига кириб, улардан ҳол-ахвол сўради. Муассасада беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган вилоят ИИБ бошлиғи, келгусида мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан яқиндан ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Муассасага вилоят ИИБ бошлиғи  томонидан телевизор совға қилинди.  

Боланинг бегонаси бўлмайди, Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг Хива туманига ташрифи доирасида тумандаги “Мехрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳам эътибордан четда қолмади.

“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари билан бўлиб ўтган учрашув барчанинг қалбига кўтаринкилик бахш этди. Болажонлар ўзлари томонидан тайёрланган саҳна чиқишларини ички ишлар ходимларига касб байрами совғаси сифатида тортиқ қилишган бўлсалар,“Меҳрибонлик уйи”даги 18 та оиланинг барчасига вилоят ИИБ бошлиғи томонидан бадиий китоблар тўплами топширилди.

 

Айни кунларда юртимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Хива туманидаги фермер хўжаликлари бу борада Хоразм вилоятида биринчи бўлиб давлат режасини бажариб улкан хирмонга ўз ҳиссасини қўшдилар.   

Вилоят ИИБ бошлиғи туман Ҳокими ҳамроҳлигида тумандаги пахта йиғим теримида иштирок этаётган фуқароларнинг даврасига ташриф буюриб, пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган терим отрядлари раҳбарлари, теримчилар ва пахта терими вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини топширдилар.

Ўтганлар хотирасига хурмат бажо айлаш халқимизга хос энг олий ҳислатларидан биридир. Айниқса, ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг номини абадийлаштириш, уларнинг оиласига ғамхўрлик қилиш доимий эътибор ва назоратда. Капитан Дилшодбек Давлетов ҳам ўзининг ички ишлар органларидаги фаолияти давомида фидойилиги, ватанпарварлиги, касбига ва бурчига содиқлиги билан ҳамкасблари қалбидан жой олган эди. Хизмат вазифасини бажариш вақтида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисани уни хаётдан бевақт олиб кетди.

Генерал-майор Д.А.Назармуҳамедов бошчилигидаги бир гуруҳ ҳамкасбларининг марҳум Дилшодбек Давлетовни хонадонига 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида ташриф буюриши унинг ота-онаси ва фарзандларига қалбига чексиз меҳр олиб кирди. Байрам совғаси сифатида велосипед ва озиқ-овқат маҳсулотлари бошқарма бошлиғи томонидан хонадон эгаларига топширилди.

Хонадонда қуръон тиловот этилиб, марҳумнинг ҳақига дуо қилинди.

 

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй