Ёшларга берилаётган эътибор

admin | 28-02-2017 | 2139

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортларини олиш тадбирлари, ёшлар таълим олаётган муассасаларда ўтказилмоқда.

     Жорий йилнинг февраль ойида Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари О.Д.Азимов бошчилигида Янгиариқ тумани прокуратураси ходимлари билан хамкорликда тумандаги Иктисодиёт коллежида 16 ёшга тўлган талабаларига тантанали равишда Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортларини тақдим қилиш тадбири ўтказилди.

     Тадбир давомида 16 ёшга тўлган 20 нафар коллеж талабаларига Ўзбекистон Республикасининг биометрик паспортлари тантанали равишда топширилди.

    Бундан ташқари тадбирда коллеж талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида"ги Низомда 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортга эга бўлишлари шартлиги, биринчи марта паспорт олаётган шахс 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан паспорт олиш учун доимий рўйхатда турган жойидаги ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223-моддаси 1-қисмида паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз яшагани учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солиниши қайд этилганлиги, ушбу қоидага асосан ўз вақтида паспорт олиш юзасидан мурожаат қилиниши лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

  Хоразм вилоят ИИБ ходими А.К.Атажанов

Паспорт-виза фаолияти


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй