Байрам тантанали нишонланди

admin | 26-10-2019 | 381

Байрам тантанали нишонланди 

 

Хоразм вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳи, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари  25 октябрь – ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Урганч шаҳридаги тантаналар мажмуасида уюштирилган байрам дастурхонига таклиф этилдилар.

Тантанали тадбирда Хоразм вилояти Ҳокими ва вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Хоразм вилояти Ҳокими Ф.Ў.Эрманов ўзининг табрик сўзида бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тезкор-профилактик чора-тадбирларни юқори баҳолаб, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этиб, фидойи ходимлардан бир гуруҳига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”ларини тантанали равишда топширди.

Шунингдек тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи Д.А.Назармуҳамедов сўнгги йилларда ички ишлар органларида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг самарасига тўхталар экан, бу борада айниқса ходимлар ва фахрийларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун алоҳида эътиборда эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.


Шундан кейин соҳанинг бир гуруҳ фидойи ходимларига ИИВ нинг турли кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари ва “Фахрий ёрлиқ”лари тантаналари равишда топширилди.

Нафақада бўлишига қарамасдан, ёш ходимларга ўзларининг бой ҳаётий ва иш тажрибаларни беғараз ўргатиб келаётган бир гуруҳ фахрийларга “Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрийси” кўкрак нишони тақдим этилди.

Хизмат вазифасини бажариш пайтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига байрам совғалари улашилди.

Тантанали тадбирда эл суйган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда жозибадор рақслар барчага кўтаринки кайфият улашди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй