Раддия:

admin | 29-10-2019 | 243

Раддия: Ижтимоий тармоқ фаоли Нафосат Оллашкуровани эркак жинсидаги ички ишлар ходими томонидан тинтув қилинганлиги тўғрисида тарқатилаётган турли хабарлар юзасидан

Содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун тайинланган маъмурий қамоқ жазосини ўташ даврида, руҳиятида кузатилган ўзгаришлар сабаб, тиббиёт ходимларининг ташҳиси ва ҳулосасига кўра, даволаш муолажалари ўтказиш мақсадида Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган Нафосат Оллашкуровани гўёки эркак жинсидаги ички ишлар ходими томонидан тинтув қилинганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги ушбу хабарлар Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидаги асосларга кўра рад қилинади.

Мамлакатимизда ички ишлар органларининг хизмат фаолиятлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинган. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, жумладан, ички ишлар бўлимига келтирилган ёки сақланаётган шахслар бир ҳил жинсдаги ички ишлар ходимлари томонидан тинтув қилиниши белгилаб берилган бўлиб, бу тартиб-қоидага барча ходимлар томонидан қатъий равишда риоя қилинади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг айримларида Н.Оллашкурованинг ички ишлар бўлимида эркак жинсдаги ички ишлар ходими томонидан тинтув қилинганлиги баён қилинган бўлса, айримларида руҳий касалликлар шифохонасида аёл жинсидаги тиббиёт ходими кўздан кечирганлиги ва унинг ёнида эркак жинсидаги шахс ҳам бўлганлиги тўғрисида ёзилган. Тарқатилаётган хабарлардаги бу каби ноаниқликлар маълумотларнинг асоссизлигидан далолат беради.

Шу ўринда фуқароларнинг бир тартиб-таомилга эътибор беришларини сўраймиз. Яъни, ички ишлар органларида шахсларни шахсий тинтув қилиш қатъий тартибда  тинтув қилинувчи шахс билан бир ҳил жинсдаги ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилади, аммо тиббиёт соҳасида беморни кўздан кечириш, унга ташҳис қўйиш, даволаш жараёнлари бемор билан бир ҳил жинсдаги шифокор томонидан амалга оширилиши мажбурий эмас. Шундай экан, Нафосат Оллашукурованинг ИИБ биносида тинтув қилиниши ёки шифохонада тиббий кўрикдан ўтказилиши бошқа-бошқа масала.

Асосан республакимизда аккредитациядан ўтмаган хорижий ижтимоий тармоқлар ва хорижий давлатларда яшаётган шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тарқатилаётган бу хабарлар ҳам ҳар доимгидек бирон-бир асосга эга эмаслиги, бир-бирига зидлиги, фақатгина фуқароларни чалғитишга ва уларда давлат органларига нисбатан ишончсизлик уйғотиш мақсадида тарқатилаётган навбатдаги фейк (ёлғон) хабардир.

Хоразм вилояти ИИБ 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй