Янгича фикрлаш, янгича ёндашув

admin | 30-10-2019 | 211

Янгича фикрлаш, янгича ёндашув 

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Шовот тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 29 октябрь куни туман марказидаги 8-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда юз нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди ва улардан жами ўттиздан ортиқ мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйилда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Бу гал сайёр қабул янгича ёндашув билан ўтказилди. Яъни сайёр қабул ўтказиладиган жойда аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилганлиги кўпчилик учун қулайлик яратди.

Айни кунларда юртимизда пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Шовот туманидаги фермер хўжаликлари давлат режасини бажариб улкан хирмонга ўз ҳиссасини қўшдилар. 

Вилоят ИИБ бошлиғи туман Ҳокими ҳамроҳлигида тумандаги пахта йиғим теримида иштирок этаётган фуқароларнинг даврасига ташриф буюриб, пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган терим отрядлари раҳбарлари ва илғор теримчилардан бир гуруҳига туман ҳокимлигининг  совғаларини топширдилар.  

Туманга сайёр қабул ўтказиш мақсадида ташриф буюрган вилоят ИИБ раҳбарияти бу гал Шовот тумани Ҳокими ҳамрохлигида, Шовот туманида  яшовчи, ички ишлар органлари фахрийси, 80 ёшни қаршилаган, истеъфодаги майор Ганжа ота Каримов ва 85 ёшни қаршилаган, истеъфодаги капитан, Хасан ота Юсупов  хонадонига ташриф буюдилар. 

Улар узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат ушбу фахрийларга “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” билан байрам совғалари топширилди. Шунингдек, Ганжа ота Каримовнинг соғлигини инобатга олган ҳолда унга ногиронлик аравачаси ҳам топширилди.

Бу каби эзгу ишлар давом этади.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй