Бозордаги тирбандлик ўрганиб чиқилди

admin | 03-11-2019 | 127

Бозордаги тирбандлик ўрганиб чиқилди

2019 йилнинг 31 октябрь куни “Kun.uz” сайтида эълон қилинган “Урганч Марказий деҳқон бозори олдидаги тирбандлик одамларни қийнаб қўймоқда” номли хабар Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ, Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва Урганч шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ушбу мақолада келтирилган фактларнинг барчаси асосли бўлиб, Урганч шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори” атрофидаги автомобиль йўлларида ва мазкур бозор тасарруфидаги транспорт воситаларининг вақтинчалик тўхтаб туриш жойларида тирбандликларни олдини олиш ва келгусида бу каби ноқулайликларга йўл қўймаслик мақсадида, юқоридаги органларнинг масъул ходимлари ҳамкорлигида, 2019 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Урганч шаҳар “Марказий деҳқон бозори”га туташ автомобиль йўлларидаги транспорт воситаларининг ҳаракат оқими ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, “Марказий деҳқон бозори”га туташ бўлган “Ўзбекистон” кўчасида синов тариқасида транспорт воситаларининг ҳаракатини бир томонлама йўналишда амалга ошириш белгилаб олинди ва бу ўзининг самарасини берадиган бўлса, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши доимий равишда шу тарзда амалга оширилади.

Шунингдек “Марказий деҳқон бозори” тасарруфидаги транспорт воситаларининг вақтинчалик тўхтаб туриш жойида транспорт воситаларининг тартибли жойлашувини таъминлаш учун бозор ишчи-ходимларитаркибидан “Назоратчи” штатларини жорий этилиши белгиланди.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй