Расмий баёнот:

admin | 07-11-2019 | 281

Расмий баёнот: Фуқаро Давлатназар Рўзметовнинг вафоти билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, “Жамият” газетасининг мухбири сифатида фаолият кўрсатиб келган Давлатназар Шихназарович Рўзметов 2019 йилнинг 6 ноябрь куни соат тахминан 23:00лар атрофида Урганч-Хива автомобиль йўлининг 4-километрида йўлнинг қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётганида, Урганч-Хива йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1979 йилда туғилган С.У. ўзининг бошқарувидаги “Газель” русумли автомашинасининг олд-чап қисми билан уриб юборган.

Давлатназар Рўзметов олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши юзасидан судга оид тиббий ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

 

Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй