Муаммолар ечими ўзаро ҳамжихатликда

admin | 12-11-2019 | 242

Муаммолар ечими ўзаро ҳамжихатликда

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабул Гурлан тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 12 ноябрь куни тумандаги 9-сонли мусиқа мактаби биносида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда  фуқароларнинг йигирмадан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар берилиши, ички ишлар органлари хизматига кириш масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди. 

Асосийси, қабул жараёнида мурожаат этган икки нафар фуқарога ногиронлик аравачалари шу ернинг ўзида топширилди.

Бу галги сайёр қабул жараёнида ҳам анъанага кўра эзгу ишлар амалга оширилди.

Соҳа фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни кундалик иш тартибининг ажралмас қисмига айлантирган вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Д.А.Назармухамедов, бу сафар 30 йилдан ортиқ ички ишлар органларида хизмат қилган, истеъфодаги капитан, айни кунларда 81 баҳорни қаршилаётган, Гурланлик Бекберган ота Маткаримов ва хизмат вазифасини бажариш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган, истеъфодаги сержант  Отаназар ака  Йўлдошев хонадонларида бўлди. Фахрийлар билан кечган самимий суҳбат, уларнинг қалбига меҳр, оиласига қувонч улашди. Уларга бошқарма томонидан ажратилган совғалар топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй