Муаммоларни бартараф этиш борасида

admin | 18-11-2019 | 186

Муаммоларни бартараф этиш борасида 

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

 Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Қўшкўпир тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 18 ноябрь куни тумандаги “Ошақ қалъа” ва “Адолат” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда  фуқароларнинг ўттиздан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар берилиши, ички ишлар органлари хизматига кириш масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди. 

Асосийси, қабул жараёнида мурожаат этган икки нафар фуқарога ногиронлик аравачалари, ижтимоий ҳимояга мухтож учта оилага озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.


Шунингдек сайёр қабул доирасида ўтказилган йиғилишда фуқароларга куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлик бўйича тушунтиришлар ҳам берилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй