Ҳар бир мурожаат эътиборда

admin | 19-11-2019 | 180

Ҳар бир мурожаат эътиборда 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан вилоятдаги аҳоли яшаш ҳудудларида босқичма-босқич ўтказиб келинаётган сайёр қабулларни ҳам шулар жумласига киритиш мумкин. 

Ана шундай сайёр қабуллардан навбатдагиси вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Пўлатов томонидан Янгиариқ тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 19 ноябрь куни тумандаги “Урганч” ва “Янгиер” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда  фуқароларнинг йигирмадан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Пўлатов сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек сайёр қабул доирасида ўтказилган йиғилишда фуқароларга куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлик бўйича тушунтиришлар ҳам берилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй