СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

admin | 20-11-2019 | 139

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Хоразм вилояти ички ишлар органларининг хизмат автомашинаси бириктирилган ходимлари билан сайёр ўқув курси машғулотлари ўтказилди. 

   Жорий йилнинг 11-16 ноябрь кунлари ИИВ Хоразм академик лицейида ўтказилган мазкур сайёр ўқув курси машғулотлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш кафедраси ўқитувчиси, лейтенант Б. Ибрагимов томонидан олиб борилди. Машғулотларда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган 157 нафар ходим иштирок этишди. Сайёр ўқув машғулотлари давомида тингловчиларга дастурда белгиланган мавзуларни тўлиқ етказилишини таъминлаш мақсадида илғор педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва кўргазмали материаллардан самарали фойдаланилди.

   Машғулотлар якуни бўйича қабул қилинган синов-имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.    

                               

                                                                         подполковник А.Матяқубов,

ИИВ Хоразм Академик лицейи директорининг ўринбосари


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй