Боланинг бегонаси бўлмайди

admin | 23-11-2019 | 207

Боланинг бегонаси бўлмайди

 

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан шаҳар ва туманларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Хива тумани аҳолиси учун 2019 йилнинг 23 ноябрь куни тумандаги “Саёт” ва “Оқ кўл” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ бошлиғи шу кунги фаолиятини дастлаб Хива шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” га ташрифдан бошлади. Вилоят ИИБ бошлиғининг мазкур муассасага охирги бир ой ичидаги иккинчи ташрифидир. Бу галги ташрифдан мақсад  яқинда мазкур муассасага “Меҳр-2” дастури доирасида Ироқ давлатидан келтирилган, асли хоразмлик бўлган 4 нафар ёш болаларнинг ҳолидан хабар олиш бўлди. 

Отаси Ироқ давлатидаги қуролли тўқнашувларда вафот этган, онаси эса шу давлатда ҳибсда сақланаётган ушбу болаларга ўқув қуроллари, турли ўйинчоқлар вилоят ИИБ бошлиғи томонидан совға қилинди. Бугунги кунда уларнинг таълим-тарбия жараёнлари мутаҳассислар томонидан олиб борилмоқда. 

Дарҳақиқат, боланинг бегонаси бўлмайди.

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан шу куни туманда ўтказилган сайёр қабулда  фуқароларнинг ўттизга яқин мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар берилиши, ички ишлар органлари хизматига кириш масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.  Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр қабулда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек сайёр қабул доирасида ўтказилган йиғилишда фуқароларга куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлик бўйича тушунтиришлар ҳам берилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй