Учрашувлар ўзаро ишонч ва самимийлик асосида ўтмоқда

admin | 27-11-2019 | 121

Учрашувлар ўзаро ишонч ва самимийлик асосида ўтмоқда 

 

Айни кунларда аҳолининг куз-қиш мавсумидаги турмуш тарзини ўрганиш, уларнинг бу борадаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарларининг жойларда аҳоли билан сайёр учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Хоразм вилояти 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов томонидан навбатдаги сайёр учрашувлари 2019 йилнинг 26 ноябрь куни Гурлан туманининг “Чинобод” ва “Ўйилма”  маҳалласи аҳолиси билан бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан шу куни туманда ўтказилган сайёр учрашувда  фуқароларнинг ўттизга яқин мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар асосан, аҳоли яшаш ҳудудларини ижтимоий инфратузилмасини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар берилиши масалалари билан боғлиқ бўлди. Шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.  Вилоят ИИБ бошлиғи сайёр учрашувда фуқаролар томонидан берилган ариза, таклиф ва шикоятларини имкон қадар қисқа муддатларда қонуний ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратди.

Шу ҳудудда яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож 4 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Оиласида ногиронлиги бор ёки боқувчисини йўқотган хонадонларни жорий таъмирлашда амалий хомийлик ёрдами бериш юзасидан қарорлар қабул қилинди.  

Шунингдек сайёр учрашув доирасида ўтказилган йиғилишда фуқароларга куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлик бўйича тушунтиришлар ҳам берилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй