Меҳр-мурувватга йўғрилган сайёр қабуллар

admin | 01-12-2019 | 159

Меҳр-мурувватга йўғрилган сайёр қабуллар 

 

Бугун халқ дарди билан яшаш ва ишлашни давлат органларининг хар бир ходими ўзининг асосий вазифаси деб билади.

2019 йилнинг 29-30 ноябрь кунлари барча вазирлик ҳамда ташкилотлар раҳбариятининг Хоразм вилоятидаги шаҳар ва туманларда бўлиб ўтган сайёр қабуллари бунга яққол мисол бўла олади. 

Ушбу сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник А.Т.Рахматуллаев ҳам иштирок этиб, вилоят аҳолисининг ички ишлар органлари билан боғлиқ барча мурожаатларини қабул қилди ва уларнинг барчаси юзасидан қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлади.

Вазир ўринбосари ўзининг Хоразм вилоятига қилган ташрифи доирасида нафақат сайёр қабул келиб мурожаатини баён қилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганди, шу билан биргаликда аҳолининг реал турмуш тарзи билан танишиш, уларнинг турмуш ташвишларини яқиндан ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов ҳамрохлигида вилоятдаги бир неча хонадонларда бўлди.

Асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон аъзолари бор оилалар ташриф манзиллари сифатида танланди. Шу сабабдан ҳам ташриф буюрилган ҳар бир хонадонга имкониятдан келиб чиққан ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари моддий  ёрдам тариқасида топширилди.

Янгибозор туманида бўлиб ўтган сайёр қабул доирасида, туманда истиқомат қилиб келаётган ўн олти ёшга тўлган 6 нафар йигит-қизларга илк фуқаролик паспортларини Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тантанали топширилганлиги ҳам сайёр қабул билан боғлиқ ҳаёжонли ва унутилмас жараёнлардан бири бўлди десак муболаға бўлмайди.

Вилоят ички ишлар органлари томонидан хомийлик кўрсатиб келинаётган, асосан онкологик касалликлар билан касалланган, кекса ёшдаги ёлғиз фуқаролар даволанувчи Хонқа туманида жойлашган “HOUSPIS”га бу галги сайёр қабул доирасида ҳам ташриф буюрилиб, беморлар учун телевизор совға қилинди.

    подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй