Шохсупада вилоят ИИБ терма жамоаси

admin | 04-12-2019 | 1952

 Шохсупада вилоят ИИБ терма жамоаси

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигини доимий ошириб бориш уларнинг ўз хизмат вазифаларини тўлақонли бажаришларида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Хоразм вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан  вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказиб келинаётганлиги ҳам айнан шу мақсадга йўналтиргандир.

2019 йилнинг 4 декабрь куни Урганч шаҳрида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича бўлиб ўтган баҳсда ИИВ Урганч Халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш харбий қисми, Хоразм вилояти ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоятдаги Миллий Гвардия қўшинлари шахсий таркибидан иборат жами 4 та терма жамоа ўзаро куч синашди.

Иштирокчилар 8 вазн тоифасида татамига чиқдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси Касбий тайёргарликни таъминлаш бўлими ходимлари мураббийлиги остида мусоқабаларга пухта ҳозирлик кўрган вилоят ИИБ терма жамоаси баҳсларда рақибларига имконият қолдиришмади ва якунда умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Вилоят ИИБ терма жамоасини мусобақа шохсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашида вилоят ИИБ ходимлари кичик сержантлар Радик Юсупов, Абдураим Баходиров, Илхом Қурбонбоев, Фирдавс Бобожонов,  Бекзод Отахонов, сафдор Отабек Сафаев, катта лейтенант Элбек Боғибековлар  ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Мусобақа шохсупасининг 2 ва 3-поғоналарини ДХХ вилоят бошқармаси ва Миллий Гвардия терма жамоалари банд этишди.

Мусобақа ғолибларига “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


(расмда: Хоразм вилояти ИИБ терма жамоаси аъзолари)

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй