Қулай шароит, тизимли назорат – самарадорлик гарови

admin | 04-12-2019 | 2916

Қулай шароит, тизимли назорат – самарадорлик гарови 

 

2019 йил 4 декабрь куни Хоразм вилояти ИИБга хизмат сафари юзасидан ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСББ (Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси) бошлиғи полковник Б.Абдуллаев, Хоразм вилояти ИИБ ППХваЖТСБ шахсий таркиби билан учрашиб, йиғилиш ўтказди.

Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш асосий функцияси бўлган мазкур тузилма ходимларининг ташқи кўриниши, яъни хизмат кийим-бошларини белгиланган тартиб-қоидага қатъий риоя қилган ҳолда кийишлари алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис ҳам бош бошқарма бошлиғи шахсий таркибни саф кўригидан ўтказиб, уларга зарур тавсия ва топшириқлар берди.

Шундан кейин полковник Б.Абдуллаев вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ҳамда унинг тасарруфидаги хизмат итлари питомниги, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, реабилитация этиш маркази биноларида ходимларнинг хизмат олиб бориш тартиби ва улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳар қандай соҳада, қачонки ходимнинг оиласи тинч, турмуши фаровон бўлсагина, унинг ишида унум ва самара бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда полковник Б.Абдуллаев Хоразм вилояти ИИБ ППХ батальони сафдор ходимининг хонадонига ташриф буюрди. Ходимнинг оила аъзолари ва ота-онаси билан ўтказилган  самимий суҳбат жараёнида фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Бош бошқарма бошлиғи шу куни ППХ батальони ходимларининг тунги хизмат фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ходимларга намунали хизмат олиб боришлари, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлишлари юзасидан топшириқлар берди.

Ҳа, раҳбарият томонидан “қулай шароит, тизимли назорат” тамойили асосида олиб борилаётган ушбу амалий ишлар жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда ўз самарасини бериши шубҳасиз.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй