Раддия:

admin | 07-12-2019 | 561

Раддия: Facebook ижтимоий тармоғидаги “Ҳазратқул Худойберди” номли саҳифада 2019 йил 2 декабрь куни очиқ хат тарзида эълон қилинган мақола юзасидан.

 

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Ҳазратқул Худойберди” номли саҳифада 2019 йил 2 декабрь куни Халқаро Амнистия ташкилоти, БМТ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўмитаси, ЕХҲТ ва бошқа ташкилотлар номига йўлланган очиқ хат тарзидаги мақола эълон қилинган.

Мазкур мақоладаги ҳолатлар Хоразм вилояти ИИБ фаолияти билан боғлаб кўрсатилганлиги сабабли, мақола Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидаги ҳолатларга кўра унда келтирилган важлар рад қилинади.

Аввало шуни инобатга олиш лозимки, мақола муаллифи, республикамизда фуқароларнинг давлат бошқарув органларига ишончсизлигини уйғотиш, жамиятда турли низоли вазиятларни келтириб чиқариш билан шуғулланиб келган, Хоразм вилоятида яшовчи, блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи Нафосат Оллашукуровани хорижий давлатда туриб қўллаб-қувватловчи шахс ҳисобланади.

Шу боис ҳам мақола муаллифи Н.Оллашукурованинг тўлиқ тиббий муолажа олиб тузалишини эмас, аксинча уни шу холатда шифохонадан чиқиб, жамиятда низоли вазиятларни тарғиб қилишини давом эттиришига эришишни истаб, бирон-бир исбот ёки далилга эга бўлмаган, бутунлай иғводан иборат бўлган турли мақолалар ёзиб келмоқда.

Муаллиф ўзининг юқоридаги мақоласи орқали ҳам халқаро ташкилотларни турли ёлғон хабарлар билан чалғитиб, уларнинг аралашуви билан Насофат Оллашукуровани шифохонадан чиқаришга эришиш ва ўзининг “фаолияти” ни давом эттиришни кўзда тутган.

Ваҳоланки, Насофат Оллашукурованинг шифохонага жойлаштирилиши ва ҳозирги холати юзасидан расмий шахслар томонидан маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларига тегишли тартибда бир неча бор маълумот берилган.

Шу ўринда фуқароларимиздан ижтимоий тармоқларда сохта аккуантлар томонидан тарқатилаётган турли хабарга ишонмасликларини тавсия қиламиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати  


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй