Конституция - бахтимиз қомуси!

admin | 07-12-2019 | 1630

Конституция - бахтимиз қомуси!

 

Жорий йилда “8 декабрь – Конституция куни” муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб турли маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилмоқда.

Бу борада Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳам ўз фаолликларини намоён этдилар десак муболаға бўмайди.

Жумладан, даставвал ички ишлар органлари ходимларининг конституциявий билимларини янада бойитиш борасида ўтказилган семинар-тренинглар, кейинчалик ички ишлар ходимлари томонидан кенг жамоатчилик, аҳолининг турли қатламлари орасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишга кўчди.

Бу йил ички ишлар органлари томонидан тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш жараёнига янгича ёндашилди.

Яъни нафақат фуқароларга конституция, унинг таркибий тузилиши, ундаги нормалар тўғрисида тушунтиришлар берилди, шу билан биргаликда охирги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Конституция китоби ҳам совға тариқасида улашилди.

Ҳусусан, байрам арафасида Хоразм вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан фуқароларга 300 тадан ортиқ, Патрул-пост хизмати батальони шахсий таркиби томонидан 50 тадан ортиқ, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси томонидан 50 тадан ортиқ Конституция китоби аҳолининг турли қатламлари орасида  бепул тарқатилди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тарқатилган мазкур Конституция китоблари фуқароларнинг хонадонларидаги шахсий кутубхоналаридан муносиб ўрин эгаллашига ҳамда шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада мукаммал ўрганиб олишларига замин яратиши шубҳасиз.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй