Инсонпарварлик халқимизга хос қадрият

admin | 15-12-2019 | 1428

Инсонпарварлик халқимизга хос қадрият

 

Хивалик З.О. бундан 20 йил олдин эрига эргашиб, нотинчлик ҳукм сураётган хорижий давлатларга “ҳижрат” баҳонасида чиқиб кетган. Эри қуролли тўқнашувларда вафот этганидан кейин, бошқа эркак билан шаърий никоҳ асосида яшаган  З.О. олти нафар фарзандли ва бир нафар неварали бўлди.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳабар топган З.О. қариндошлари орқали республикамиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан алоқага чиқиб ва 2018 йилнинг июнь ойида фарзандлари ва невараси билан мамлакатимизга қайтиб келган эди.

Бугунги кунда маҳаллий бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан З.О. ва фарзандларининг ижтимоий ҳаётга мослашувини таъминлаш юзасидан бир қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фарзандлари умутаълим мактабида таълим олаётган бўлса, З.О.нинг ўзига новвойлик қилиб оиласини бут қилиши учун шароит яратиб берилди.

2019 йилнинг 13 декабрь куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов Хива шаҳар Ҳокими ҳамрохлигида ушбу оилага ташриф буюрди ва оиланинг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.

Суҳбат давомида З.О. ўзининг диний ва дунёвий билимлари етишмовчилиги натижасида  алдовга ишониб, ўзга юртларда хор бўлганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда ўз уйига эга бўлиб, фарзандлари даврасида тинч ва беҳавотир яшаётганлигидан мамнун эканлигини билдирди.

Яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ ва Хива шаҳар Ҳокимлиги томонидан ушбу оилага озиқ-овқат махсулотлари, ўқув-қуроллари ва болалар ўйинчоқлари совға қилинди.

Дарҳақиқат, инсонпарварлик, кечиримлилик халқимизга хос қадриятлардан биридир.





подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй