Фахрийлар-фахримиз

admin | 15-12-2019 | 1416

Фахрийлар-фахримиз 

 

Хивалик Жонибек ота Рахимов 88 ёшни қаршиламоқда. Умрининг қарийб 30 йилини ички ишлар органлари хизматига бағишлаган, Жонибек ота бугун кексалик ва касаллик сабаб эркин ҳаракатлана олмайди.

2019 йилнинг 11 декабрь куни Хива шаҳрига хизмат юзасидан келган Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов, истеъфодаги сержант Жонибек ота Раҳимов хонадонига ташриф буюрди.

Ўзаро ишонч ва самимийлик асосида ўтган суҳбат давомида Жонибек ота ички ишлар органларида хизмат қилганлигидан доимий равишда фахрланишини, хизмат фаолияти давомида олган “Бенуқсон хизматлари учун” ва “Мехнат фахрийси” кўкрак нишонларини қадрлаб сақлаб келаётганлигини мамнуният билан айтиб ўтди.

Жонибек отанинг кексалиги ва жисмоний аҳволи инобатга олиниб унга ногиронлик аравачаси топширилди.

Ҳа, бугунги кунда Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан соҳа фахрийлари ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар янги босқичга чиққан.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй