МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

admin | 19-12-2019 | 1415

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Хоразм вилоят ИИБ Ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги матбуот анжуманида вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда асосий эътибор жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ички ишлар тизимида амалга оширилган ишлар, ҳусусун, йўл ҳаракати хавфсизлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда миграция йўналишига қаратилди.

Журналист А.Собиров айни пайтда вилоятда фуқароларни биометрик паспорт билан таъминлаш ҳолати юзасидан савол билан мурожаат қилди.  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ушбу саволга тўлиқ жавоб бериб ўтди. Яъни, бугунги кунда вилоятда фуқароларни биометрик паспорт билан таъминлаш жараёни 99,9 фоиздан ошганлиги, жумладан, ногирон ва кекса ёшли фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, мобиль қурилма ёрдамида биометрик  паспорт расмийлаштириш ишлари жараёнда эканлиги ҳамда белгиланган муддатда фуқаролар тўлиқ биометрик паспорт билан таъминланиши  қайд этилди.

Марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, очиқлик ва ошкораликни таъминлашда замонавий методлардан кенгроқ фойдаланиш масалалари ҳам айтиб ўтилди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй