Қоидага риоя қилмаслик аянчли якун топишини унутмайлик!

admin | 19-12-2019 | 1418

 Қоидага риоя қилмаслик аянчли якун топишини унутмайлик! 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 30 ноябрь кунидаги буйруғига асосан республикамизда 2019 йил 10 декабрь кунидан 2020 йил 10 январь кунига қадар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Зарбдор” ойлиги, шу билан биргаликда  2019 йилнинг 10 декабрь кунидан 20 декабрь кунига қадар “Диққат пиёда” ҳамда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан вилоят ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар давомида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Вилоят ҳудудида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили қилинганида, ЙТҲ лар аксарият ҳолларда пиёдалар билан боғлиқ эканлигини маълум бўлди. Шу боис вилоятимиз ҳудудидаги корхона ва ташкилотларда, ўқув муасасаларида, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар даврасида, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда кенг жамоатчилик ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилувчи, Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тайёрланган буклетлар аҳолига тарқатилди.

2019 йилнинг 10 декабрь куни бошланган юқоридаги профилактик тадбирлар давомида ўтказилган рейдлар натижасида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳайдовчиларга нисбатан жами 4441 та маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, улардан 1805 таси қўпол қоидабузарликлар бўлса, 34 та ҳолатда транспорт воситасини сарҳуш ҳолда бошқараётган хайдовчилар аниқланди. 19 та ҳайдовчи ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланганлиги, 277 та ҳайдовчи ҳаракат тезлигини меъёридан оширганлиги, 520 таси йўл белгиларига риоя қилмаганлиги, 302 таси эса хавфсизлик камарини тақмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шу билан биргаликда, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтиш қоидасини бузган 162 та пиёдага нисбатан ҳам маъмурий баённомалар тузилди.

 Йўл ҳаракатининг иштирокчилари бўлган ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалардан “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий риоя этиш орқали профилактик тадбирларда фаол иштирок этишларини сўраймиз. Зеро, йўл қоидаси – умр фойдасидир.

Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй