Ўқув йиғинлари давомида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилинди

admin | 27-12-2019 | 1101

Ўқув йиғинлари давомида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилинди

 

Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимларининг навбатдаги малака ошириш ўқув йиғинлари маданий-маърифий тадбирларга бой бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 6 декабрдаги 234-сонли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 23 декабрдан 27 декабрга қадар Хоразм вилояти ИИБнинг сафдорлик ва сержантлик лавозимларидан  ички ишлар органларининг офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган ходимларининг махсус сайёр ўқув йиғини бўйича  машғулотлар ўтказилди.

Хусусан, ўқув йиғинларида ички ишлар органларининг офицерлар таркибига тайинланган жами 48 нафар ходимлар ўз малакасини оширдилар.

Сайёр ўқув йиғинларида жалб қилинган ходимларнинг жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, “Хавфсиз шаҳар” концепциясини амалиётга тадбиқ этиш, профилактика инспекторларининг виктимологик профилактик фаолияти, тезкор ва профилактик ҳисоблар ва уларни такомиллаштириш, ахборот-технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятлар ва “Интернет” тармоғи орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни ташкиллаштириш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек шахсий таркиб билан ишлаш ва уни тарбиялашга йўналтирилган фаолиятда инновацион хизмат усулларини қўллаш ва бошқа долзарб йўналишлардаги билим ва амалий маҳоратларини оширишга эътибор қаратилди.

Шунингдек, тингловчиларга ҳудуддаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда хизматни тўғри ташкил қилиш, режалаштириш, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда секторлар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тушунчалар ва тавсиялар берилди.

Ўқув йиғинига жалб этилган ходимлар билан ўтказилган
беш кунлик сайёр ўқув йиғинларида улар зиммасига қўйилаётган бугунги кун талабларига асосий эътибор қаратилиб, амалдаги ва янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини 
ва аҳамиятини тушунтириб беришга асосий урғу берилди.

Жойларда ўтказилган тадбирлар доирасида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан Урганч тумани 1-сонли умумтаълим мактабининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида тарғибот ишлари олиб борилиб, уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида викторина ўтказилди.

“Ўтказилган тадбир мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун муҳим омил бўлди деб ҳисоблайман. Тадбир давомида ўқувчиларимизнинг қанчалик қизиқиш ва иштиёқ билан берилган саволларга жавоб берганликларини, шунингдек ўзлари ҳам саволлар билан мурожаат қилганликларини ўзингиз ҳам гувоҳи бўлдингиз. Ҳақиқатдан ҳам ўқувчиларимизда коррупцияга қарши курашиш иммунитетини шакллантириш мактабимиздаги таълим ва тарбия жараёнида мухим ўринни эгаллайди. Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар”- деди Урганч тумани 1-сонли умумтаълим мактаби директори Мадрахимова Гулшоджон Султоновна.

 Шу жумладан ижтимоий химояга мухтож Хоразм вилояти Хонқа тумани Истиқлол м.ф.й. Ифтихор кўчаси 68-уйда яшовчи 1956 йилда туғилган Нурхон Рахимованинг оиласидан хабар олиниб, совға саломлар топширилди. Н.Рахимова билан бўлган сухбат давомида турмуш ўртоғи вафот этганлиги, олти нафар фарзандидан тўрт нафарида туғма ногиронлик нуқсонлари борлиги маълум бўлди.

Тарғибот тадбирларида ёшларимиз мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, унинг барқарорлигига ҳисса қўшиш, хавфсизликка таҳдидларни «ўзиники ва ўзгаларники» деб ажратиш туйғусидан воз кечиш каби амалий мисоллар орқали ўқувчиларга тушунтиришлар берилди.

ИИВ Хоразм Академик лицейи

директорининг ўринбосари  подполковник А.Матяқубов 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй