Эзгу тилаклар байрами

admin | 27-12-2019 | 1190

Эзгу тилаклар байрами 

Гурлан туманининг “Шодлик” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, бугун табаррук 80 ёшдан ошган, анчагина невара-ю, чевараларнинг севимли бувижониси,  Альфия ая Сагитова 30 йилдан ортиқ суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритган. Кўплаб шогирдларни тарбиялаб, устозлик даражасига олиб чиққан. Бугунги кунда пенсияда, шогирдларининг эъзозида қарилик гаштини сурмоқда.

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Д.А.Назармухамедов, 2019 йил 27 декабрь куни Гурлан туманига хизмат юзасидан амалга оширган ташрифи доирасида, меҳнат фахрийси, Альфия ая Сагитова хонадонида бўлиб, уни ва оила аъзолари кириб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этиб, совғалар топширди.

Бир пиёла чой устида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида, Альфия ая бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хурсанд эканлигини билдириб,  ҳар бир инсоннинг ҳаёти шундай сермазмун бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй