"Пақилдоқ" - ўйинчоқ эмас.

admin | 27-12-2019 | 1184

"Пақилдоқ" - ўйинчоқ эмас.

 

Қиш эшик қоққани сари кўча-кўйда болалар томонидан турли пиротехника воситаларидан фойдаланиш ҳоллари кўпаяди. Унинг аянчли оқибатлари, болаларимиз соғлигига таъсири барчамизга маълум. Бу ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини сергакликка чорлайди. Сабаби, айнан шу даврда пиротехника воситаларининг божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилиши ҳамда қонунга хилоф тарздаги савдоси кучаяди.

Айни кунларда   Хоразм вилоятида ҳам Янги йил байрамини муносиб нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Давлат ташкилотлари ва муассасалар, маҳалла гузарлари ва бозорларда безатилган арчалар барчага кўтаринки кайфият бағишлаётир.

Байрамни хотиржам, тинч ва шоду-хуррамлик билан ўтказиш мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бугунги кунда пиротехника воситалари билан боғлиқ қоидабузарликларни тартибга солиш, мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланишнинг олдини олиш бўйича божхона ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда.

2019 йил 13 декабр куни, Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси томонидан 2019 йил
13 декабр куни Хоразм вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Хазорасп туманида ўтказилган тадбир давомида Хазорасп туманида яшовчи, мактаб ўқувчиси  20 қутида жами 1.200 дона пиротехника махсулотини 250.000 сўмга сотаётган вақтида аниқланиб ушланди ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан айбланувчи вояга етмаганлиги сабабли унинг ота-онасига насбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда пиротехника савдоси билан шуғулланишни таъқиқлаш тўғрисида қонун ва тартиблар жорий қилинган. Яъни пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализасия қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш ва утилизация қилиш – амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилди.

Пиротехника воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш, аниқлаш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳамда аҳоли орасида тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганига қарамасдан, ушбу йўналишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилаяпти.

Шуни айтиш лозимки, яқинлашаётган қиш мавсуми, қолаверса, Янги йил байрами турли пиротехника воситаларисиз ҳам мўжизакор ўтади. Улардан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъул бўлиб, ёш авлодга пақилдоқнинг ўйинчоқ эмас -  ҳалокатга етакловчи йўл эканлигини уқтиришимиз даркор.

      Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими лейтенант Ш.Йўлдошбаев 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй