Ўринбосарлар малакаси оширилди

admin | 06-01-2020 | 196

Ўринбосарлар малакаси оширилди 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил  29 ноябрдаги 417-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни мақсадли тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш, уларни ватанга ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури”нинг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 4 январь куни Хоразм вилояти ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимларида хизмат қилаётган ходимларни малакасини ошириш ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалари билан ҳамкорликда тажриба алмашиш бўйича ўқув-семенари ташкил этилди.

Ушбу ўқув-семенарни ташкил этишдан асосий мақсад, ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни мақсадли тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш, уларни Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборат.

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъиян риоя этишларини таъминлаш, айниқса хизмат фаолиятларини амалга ошириш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳамкорликда ташкил этилан ўқув-семенари, шахсий таркибни тарбиялаш, ходимларни маданий, маърифий, сиёсий билимларини ошириш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишларини таъминлаш борасидаги ишларда ўзининг ижобий натижасини кўрсатиши шубҳасиз.

 

 

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй